Жамият | 15:50 / 08.07.2015
9738
1 дақиқада ўқилади

Наманганлик валютафуруш 8 минг долларни сотаётганида қўлга тушди

СВОЖЖДЛҚК департаментининг Наманган шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаролар Турсунбой Ҳусанов ва Нўъмонжон Исматовлар жорий йилнинг январь ойида Насиба Алматовага 7.9 минг долларни 30 млн сўмга сотаётган пайтда қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.
7.9 минг доллар ва 2.776 млн сўм ҳамда пул санаш аппарати ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди. Улар суд томонидан давлат фойдасига мусодара қилинди.