Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 15:35 / 08.07.2015
3461
1 дақиқада ўқилади
Неймар: Турон – Испания чемпионатидаги энг яхши ўйинчилардан бири
"Барселона» клуби ҳужумчиси Неймар жамоага «Атлетико»дан янги келиб қўшилган Арда Турон ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Турон – жуда кучли футболчи. У Испания чемпионатидаги энг яхши ўйинчилардан бири.
Туроннинг ўйин сифати жуда юқори ва ишончим комилки, у «Барселона»га катта фойда келтиради», — Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтиради, Sport.es нашри.