12:50 / 08.07.2015
4963

Ота-оналар болалар оромгоҳларидаги қониқарсиз шароитлардан норози бўлишмоқда

Ижтимоий тармоқдаги "Жамоатчилик назорати" («Общественный контроль») гуруҳида фойдаланувчилар West Camp ва Happy Summer номли ёзги оромгоҳлардаги қониқарсиз шароитлардан шикоят қилди.

Гуруҳда пост қолдирган оналардан бири, фарзандининг ёзги таътилни кўнгилли ўтказишини таъминлаш мақсадида 12 кун учун 900 минг сўм тўлганини, лекин Happy Summer номли бу оромгоҳ ишончини оқламаганини ёзади.

"Оромгоҳда таъмирлаш ишлари тугалланмаган, қурилиш хом ашёлари сочилиб ётибди. Ювиниш хонасида эса қўрқинчли манзара гувоҳи бўлиш мумкин. Мен бундай миқдордаги пул учун болалар анча яхши шароитларда вақт ўтказиши керак, деб ҳисоблайман", деб ёзади шикоятчи.

Бу пост остида бошқа фойдаланувчилар томонидан ҳам фикрлар билдирилган ва ўзлари ҳам шундай ҳолатларга гувоҳ бўлишганини қайд этиб ўтишган.

Маълум қилинишича, шундан кўп ўтмасдан Happy Summer оромгоҳи вакиллари «Общественный контроль» гуруҳига бу туҳматона постни чоп қилганлиги учун судга бериш билан таҳдид қилган.

Айни вақтда uz24.uz нашри таҳририяти бу масала бўйича изоҳ сўраб, Happy Summer мамуриятига расмий хат йўллаган.

Top