15:15 / 08.07.2015
5570

Ўзбекистонлик чегарачилар Қирғизистондан контрабанда молларининг олиб кирилишига йўл бермади

Фарғона вилояти чегарачилари томонидан Қирғизистон ҳудудидан 4 млрд сўмлик ноқонуний молларнинг олиб кирилишига йўл қўйилмади.
Жорий йилнинг иккинчи чорагида Қирғизистоннинг Баткен вилояти билан чегарада 340 шундай ҳолат кузатилди. Бу ҳолатларнинг асосий қисми Қадамжой назорат ўтказиш пунктига тўғри келган. Ҳар бир факт бўйича тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Юқоридаги фактлардан 10таси юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Уларда 181 млн сўмдан ортиқ молларнинг ноқонуний олиб кирилиши жиноий ҳаракат сифатида баҳоланган.
Бининчи ярим йиллик натижаларига кўра қўшни республикадан Ўзбекистонга ноқонуний молларни олиб киришга бўлган 854 ҳолатга чек қўйилган. 21 ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Top