12:26 / 08.07.2015
10506

Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШлик ҳамкасблари билан тажриба алмашди

Ўзбекистон Марказий ҳарбий округининг ҳарбий қисмларидан бирида Ўзбекистон ва АҚШ ҳарбий хизматчиларининг ҳамкорликдаги машғулотлари якунларига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда мудофаа вазирлигининг маъсул зобитлари иштирок этди.
Журналист Шавкат Аҳмедовнинг ёзишича, тадбир давомида тренинг иштирокчиларига сертификатлар берилди.
“Минтақа барқарорлигини таъминлаш ишида Ўзбекистонниннг мустақил сиёсати муҳим ўрин тутади, – деди тренинг раҳбари, капитан Чейз МакКой. – Қуролли кучларингизнинг юқори даражадаги тайёргарлиги туфайли мамлакатингиз барқарор ва фаровондир. Тренинг жуда самарадор ўтказилди. Ундан кўзланган мақсад – иштирокчиларни ҳарбий соҳанинг охирги ютуқлари билан таништириш ва уларнинг малакасини оширишга тўлиқ эришилди”.
АҚШдан ташриф буюрган меҳмонлар Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухородаги тарихий ёдгорликлар билан танишиб чиқишди ва улардан катта таассуротларга эга бўлди.

Top