Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:24 / 08.07.2015
4785
1 дақиқада ўқилади
Путин: Россия ва Хитой қийинчиликларни биргаликда енгади
Россия иқтисодиёт ва ташқи сиёсатда кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқда, аммо Хитой билан биргаликда ҳаракат қилиб, уларни енгиб ўтишига ишонади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин баёнот берди.
“Биз олдимизда турган қийинчиликларни яхши тушуниб турибмиз, аммо кучларимизни бирлаштирсак, биз албатта муаммоларимизни ҳал қиламиз”, – деди у ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашув чоғида.
Путин Цзиньпинни Уфада кутиб олиб, унга БРИКС ва ШҲТ саммитида иштирок этишга рози бўлгани учун миннатдорчилик билдирди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш