Жаҳон | 11:28 / 08.07.2015
11245
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида дунёдаги энг узун ифтор дастурхони ёзилди

Саудия Арабистонида қайд қилинган натижа Гиннесс рекордлар китобига киритилди. Маҳаллий матбуотда хабар қилинишича, мамлакатда 1 508 м ли ифтор дастурхони ёзилган.
Жиддадаги Ғарбий портда вилоят амири, қироллик оиласи аъзоси шаҳзода Машал бин Мажид бин Абдулазиз томонидан ташкил қилинган ифторлик дастурхонидаги неъматлардан 4 минг киши баҳраманд бўлди.
Sabq газетасининг маълум қилишича, тадбирда иштирок этган Гиннесс экспертлари рекордни расмийлаштиришган.