08:11 / 09.07.2015
2028

Дональд Трамп лотин америкаликлар унга овоз беришларига ишончи комиллигини айтди

АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп мексикаликларини яхши кўришини ва лотин америкаликлар унга овоз беришларини айтди.

“Мексикаликларга муносабатим аъло даражада. Мен улар учун қонуний иш ўринлари яратаман. Мен уларни яхши кўраман, улар эса мени. Агар сайловларда иштирок этсам, лотин америкаликлар менга овоз беришларига ваъда бераман”, деб айтмоқда Трамп.

Трампнинг айтишича, у жуда кўп ишчи ўрни яратади.

“Мен ишчи ўринлар яратман, Хиллари Клинтон ва ҳаттоки Жеб Буш ҳам буни қила олмайди”, деб таъкидламоқда Трамп.

Аввалроқ Трамп АҚШни мексикалик жиноий элементлар учун “чиқиндихона” деб атаган эди. Ўз навбатида Ҳиллари Клинтон миллиардер Трампнинг мексикалик муҳожирлар ҳақидаги салбий сўзларидан “жуда афсусдалигини” айтган эди.

Top