00:00 / 09.07.2015
4170

Гвардиола текинга Бразилия терма жамоасини бошқаришга тайёр бўлган

"Барселона" ҳимоячиси Дани Алвеш собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Бразилия терма жамоасини бошқаришни истаганини айтиб ўтди, деб ёзади championat.asia.
"Гвардиола Бразилия терма жамоаси билан бирга ишлашни истаган эди. Пеп шунчаки ойликсиз текинга ишлашга ҳам рози эди. Фақатгина Жаҳон чемпионатидаги ғолиблик учун катта бонус сўраган. Лекин якунда 2012 йили Мано Менезеснинг ўрнига Гвардиола эмас, балки Сколари келганди", - дейди Алвеш.

Top