12:20 / 09.07.2015
13515

Инсонга хавф солувчи 15 жонивор рўйхати эълон қилинди

Одамларнинг жониворлар туфайли ҳалок бўлиши бўйича халқаро статистика асосида тузилган рўйхатдан инсон ҳаётига хавф солувчи 15 асосий жонивор ўрин олди. Аниқланишича, наҳанглар, бўрилар ва тимсоҳлар чивинларга нисбатан камроқ одамни ҳаётдан жудо қилади.
Жумладан, ҳар йили наҳанглар ва бўрилар ҳужуми натижасида ўнтадан, арслонлар ва филлар ҳужуми натижасида юзтадан, каркидонлар ҳужумидан беш юз, тимсоҳлар ҳужумидан минг киши ҳалок бўлади.
Шу билан бирга, тасмасимон чувалчанглар йилига 2 минг, цеце пашшаси 9 минг, Африка тахтаканасидан 12 минг кишини ўлдиради.
Энг хавфли жониворлар рўйхатида олтинчи ўринни итлар олди – уларнинг тишларидан йилига 40 минг киши ҳалок бўлади.
Бешинчи ўринда илонлар турибди – улар йилига 50 минг кишини ўлдиради. Тўртинчи ўринни эгаллаган аскаридалар инсон танасига жойлашиб олиши натижасида йилига 60 минг киши ўлади.
Кучли учликдан қориноёқли моллюскалар (йилига 110 минг), одамнинг ўзи (475 минг) ва безгак қўзғатувчи искабтопарлар (725 минг) ўрин олди.

Top