08:06 / 09.07.2015
2190

Красноярск ўлкасидаги ЙТҲ оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

Красноярск ўлкасининг Балахтинский туманидаги М-54 "Енисей" трассасининг 143 километрида "Красноярск-Қызыл" йўналишида қатновчи автобус ҳамда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган микроавтобус тўқнашиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди ва 9 киши жароҳатланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.

"Ҳодиса тафсилотлари ўрганилди, "Красноярск-Қызыл" йўналишида қатновчи автобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, Лесобирск-Шушенск йўналишида кетаётган русумли йўловчи автобусга бориб урилган. Ҳалок бўлган 11 киши микроавтобус йўловчилари эди. Ҳодиса сабабчиси бўлган автобус ҳайдовчиси ҳамда ушбу автобусдаги 8 нафар йўловчи шифохонага ётқизилган", деб маълум қилади ҳудуд ИИВ матбуот хизмати бошлиғи Ирина Мужецкая.

Микроавтобусда жами неча киши бўлганига ҳозирча аниқлик киритилмади.

Top