18:01 / 09.07.2015
16069

Қуйичирчиқда одамларни Қозоғистонга қулликка юборган шахс 5 йилга қамалди

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида истиқомат қилувчи Аслбек Абдусатторов қозоғистонлик Андрей исмли шахс билан тил бириктириб, унга Кизана қишлоғида яшовчи бир қанча одамларни “қул” сифатида етказиб берди. Табиийки, уларнинг ўзи бундан бехабар бўлиб, ишлашга кетаётганларини, ойига 250 доллар олишларини тахмин қилишган эди.
“Ҳуқуқ” газетасида ёзилишича, йигитлар олти ой мобайнида Андрейнинг қўли остида ишлагадилар, аммо ундан ҳеч қандай пул ололмадилар. Йигитларнинг бир нечтаси қочиб, ўз қишлоқларига қайтиб келишга муваффақ бўлдилар ва Аслбек устидан тегишли идораларга арз қилдилар.
Бунинг натижасида Абдусатторов 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Top