19:21 / 10.07.2015
3744

ШҲТ Украина инқирозини тезроқ ҳал қилишга чақирди

Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунида Украинадаги сиёсий инқирозни тезроқ ҳал қилишни кўзда тутадиган декларация қабул қилинди. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар бермоқда.
 
"Ташкилот аъзолари Украинада тезроқ тинчлик ўрнатилиши учун 2015 йилнинг 12 февралида тузилган Минск келишувларига тўлиқ ва сўзсиз амал қилишга чақиради", дейилади декларацияда.
 
Top