07:07 / 10.07.2015
20192

Хитойликлар Американи Колумбдан 3 минг йил аввал очган бўлишлари мумкин

Қадимий хитой тилидаги ёзувлар Нью-Мексико штатидаги Альбукерке шаҳридан ғарб томонда жойлашган Петроглиф миллий ёдгорлигида топилди. Ёдгорлик майдони 30 кв км ни ташкил қилади, унинг ҳудудида юзлаб артитектура ёдгорликлари ва 25 мингга яқин тошдаги тасвирлар мавжуд. Айнан шу тошлар орасида мутахассисларнинг фикрича милоддан аввалги XVII-XI йилларда Хитой ҳудудида ҳукмронлик қилган Шан сулоласи даврига тегишли бўлган ёзувлар топилган. Бу Хитой вакиллари Америкага Колумбдан 2800 йил аввал етиб бора олганларини англатади.

Олимлар топилган ёзувлардан баъзиларини ўқий олдилар. Пиктограммалар – расмли белгиларнинг шакли ҳамда ёзувларнинг мазмуни мутахассисларга бу ёзувларни ҳақиқий деб айтишларига имкон беради, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри. 

Top