Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 12:28 / 12.07.2015
2920
1 дақиқада ўқилади
Испаниядаги аттракционлардан бирида 22 киши 40 метр баландликда қолиб кетди
Испаниянинг Баракальдо шаҳридаги истироҳат боғларидан бирида 22 киши 40 метр баландликдаги чамбаракли арғимчоқ тўхтаб қолиши натижасида, юқорида қолиб кетди. Бу ҳақда El Correo нашри ёзади.
Қайд этилишича, бу вақтда аттракционда авария тизими ишламаган. Юқорида қолиб кетган одамлар ўт ўчирувчилар ёрдамида ерга тушириб қўйилган.
Шаҳар расмийларининг маълум қилишича, бу истироҳат боғининг фаолияти қонуний равишда йўлга қўйилган, ҳодиса одатий техник носозлик туфайли рўй берган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш