Жаҳон | 13:32 / 12.07.2015
1930
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда 1 ҳафтадан буён MERS вирусига чалиниш ҳолати кузатилмади

Охирги 7 кун давомида Жанубий Кореяда Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) коронавирусига чалиниш ҳолати қайд этилмади. Бу ҳақда "Ренхап" агентлиги хабар берган.
 
Шу вақтгача вирусга чалингани аниқланган 186 кишининг 130 нафари соғайгани айтилмоқда.
 
Яна 500 нафар киши карантин ҳолатида қолмоқда.
 
Маълумот учун, май ойида ушбу хасталикнинг тарқалишидан кейин 36 киши оламдан ўтган.
 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш