09:22 / 12.07.2015
1831

"Лацио" билан шартномасини бир томонлама бекор қилгани учун Сарате собиқ жамоасига 5,9 млн евро тўлайди

“Вест Хэм”нинг аргентиналик 28 ёшли ҳужумчиси Мауро Сарате ҳакамлик судида “Лацио”га қарши ишни ютқазиб қўйди.

ФИФА 28 ёшли ҳужумчига амалдаги шартномани бир томонлама бекор қилгани учун Рим клубига 5,9 млн евро тўлаш мажбуриятини юклади.

Сарате ушбу суммани “Лацио”га 30 кун ичида тўлаб бериши керак. Футболчи бу қарор бўйича апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Сарате 2013 йилда шартномасининг тугашидан бир йил аввал “Лацио”ни тарк этган. Сарате 2013-2014 йиллар мавсумида "Вест Хем" таркибида атиги 7та ўйинда майдонга тушган ва 2та гол урган. Ўтган мавсумда эса у "КПР" жамоасига ижарага бериб юборилганди. Бу жамоада Сарате 4та ўйинда захирадан майдонга туширилиб, жами 18 дақиқа ўйнаган.

Top