09:58 / 13.07.2015
2518

Атамбаев: Ҳиндистон глобал сиёсатнинг асосий марказларидан биридир

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг фикрича, Ҳиндистон глобал сиёсий таъсирнинг асосий марказларидан биридир. Бу ҳақда у Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан ўтказилган музокаралар якунларига кўра берган баёнотида маълум қилди.

“Бугун Ҳиндистон глобал таъсир марказларидан биридир. Бизнинг минтақа, хусусан, Қирғизистон учун у энг муҳим ҳамкорлардан бири ҳисобланади. Ва биз Ҳиндистон билан икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришга тайёрмиз”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Шунингдек, Атамбаев Ҳиндистон билан Қирғизистон ўртасида имзоланган қўшма баёнот икки томоннинг ўзаро алоқалари истиқболларини белгилаб берувчи ҳужжат бўлишини таъкидлаб ўтди.

Top