Жамият | 17:18 / 13.07.2015
5330
1 дақиқада ўқилади

Бобби Браун олтинчи марта ота бўлди

Қўшиқчи Бобби Браун оиласида олтинчи фарзанд туғилди.

Mirror нашрида ёзилишича, Бобби Брауннинг ҳозирги рафиқаси Алисия Этериж унга қиз туғиб берган. Брауннинг иккинчи рафиқасидан Кассиус исмли 5 ёшли ўғли ҳам бор.

Бобби Брауннинг аввалги турмушидан бўлган катта қизи, 22 ёшли Кристина Браун июнь ойида ярим йиллик кома ҳолатидан чиқиб, уйига жўнатилганди.