18:48 / 13.07.2015
2992

Британиялик аёл Фейсбукдаги аккаунтига кириш учун исмини ўзгартирди

Лондонлик Луишем Джемма Рожерс Фейсбукдаги аккаунтига кириш учун исмини ўзгартирди. Бу ҳақда The Telegraph нашрининг ёзишича, эндиликда 30 ёшли аёлнинг исми Джеммароид фон Лаалаадир.
Тиббиёт билан шуғулланувчи Рожерс хоним 2008 йили ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтди. У ўз исми билан эмас, балки тахаллус остида рўйхатдан ўтган эди.
Июнда аёл ижтимоий тармоқ маъмуриятидан унинг исми-шарифи ва аккаунти ҳақиқий эканлигини исботловчи ҳужжатлар талаб қилинган хат олди. Аккаунти ёпиб қўйилишидан қўрққан Рожерс хоним фотошопда ҳужжатларини таҳрир қилиб, уларда фон Лаалаа исмини кўрсатди. Эртаси куни унинг аккаунти ёпиб қўйилди.
Шунда аёл исм-шарифини расман ўзгартириб, ҳужжатлар нусхасини Фейсбукка йўллади. Аммо у шу пайтгача саҳифасига кира олгани йўқ.
“Мен барча фотосуратларимни, хабарларим ва қимматли хотираларимни йўқотдим”, – куйинади фон Лаалаа зоним.
У ҳаттоки банк карталари ва ҳайдовчилик гувоҳномасини янги номга ўтказган. Ҳозиргача унинг хатларига Фейсбук автомати жавоб ёзган ва аёлнинг муаммоси ўрганиб чиқилаётганини хабар қилган.

Top