08:40 / 13.07.2015
2102

КОНКАКАФ Кубогида 2 тур ўйинлари бўлиб ўтди

Шимолий Америка мамлакатлари ўртасида АҚШда ўтказилаётган КОНКАКАФ Кубоги учун турнирда иккинчи тур ўйинлари якунланди.

11 июль куни мезбонлар Клинт Демпсининг навбатдаги голи эвазига Гаити терма жамоасини мағлуб этгач, ўз гуруҳларида биринчи ўринга мустаҳкам жойлашишди.
"А" гуруҳининг иккинчи ўйинида Гондурас Панама билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

АҚШ - Гаити 1:0
Гол: Демпси (47)

Гондурас - Панама 1:1
Голлар: Техада (21) - Нахар (81)

12 июль куни "В" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари ўтказилди. Дастлаб, биринчи турда коста-рикаликлар билан жанговор дуранг (2:2) қайд этган Ямайка Канадани 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва 4 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди.
Биринчи турда Канада билан дуранг ўйнаган (0:0) Сальвадор эса иккинчи турда ҳам Коста-Рика билан дуранг ўйнади - 1:1.

Ямайка - Канада 1:0
Гол: Остин (90)

Коста-Рика - Сальвадор 1:1
Голлар: Руис (61) - Корреа (90)

13 июль куни "C" гуруҳида 2 тур учрашувлари ўтказилди. Дастлаб, Тринидад ва Тобаго термаси биринчи турда мексикаликларга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлган Куба терма жамоасини 2:0 ҳисобида енгишди. Бу терма жамоа биринчи турда Гватемалани 3:1 ҳисоби билан мағлуб этганди ва эндиликда 6 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринга жойлашди.

Гуруҳдаги иккинчи учрашувда эса Мексика Гватемала дарвозасига йўл топа олмади 0:0.

Тринидад ва Тобаго - Куба 2:0
Голлар: Бато (17), Буко (42)

Мексика - Гватемала 0:0

Top