Жамият | 12:06 / 13.07.2015
3278
1 дақиқада ўқилади

Малайзияда юзга яқин йигит савдо марказини ўмармоқчи бўлди

Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда 100тача ёш шахс савдо маркази олдида тунда тўпланиб, унга ўғирликка тушишда ва ичкаридаги дўконларни вайрон қилишга уринди. Ушбу воқеа туфайли полиция навбатчилик ўрнатиб, хавфсизлик чораларини кучайтирди. Воқеа давомида 7 киши турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Улар орасида воқеа жойидан репортаж тайёрлаётган журналистлар ҳам бўлган.
ТАСС агентлигининг маълумот беришича, шаҳарнинг бир қанча туманларини юзлаб яхши қуролланган полициячилар назорат қилмоқда. Улар ичида бир қатор машҳур туристик объектлар ҳам бор. Шаҳарга кирувчи машиналар махсус постларда текширилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш