16:52 / 13.07.2015
2999

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 427та ёнғин содир бўлди

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон ҳудудида 427та ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар қилмоқда.
Турли сабабларга кўра келиб чиққан ёнғинларда олти киши тан жароҳати олган. 2.3 млрд сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1.7 млрд сўм моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.
Жумладан, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи Р. Акбаровнинг хонадонида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг томи, шифт қисми ва жиҳозлари зарарланди.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида айнан шу сабаб билан А. Ҳалимовнинг хонадонида ҳам ёнғин келиб чиқиб, уй томининг асосий қисми ёниб кетди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи С. Қаҳҳоровлар оиласида эса болалар гугурт чақиб, қоғоз ўйнаши ёнғинга сабаб бўлди. Олов уйнинг том ва шифт қисмини ёқиб юборди.

Top