15:34 / 14.07.2015
2660

Эрон 15 йил давомида уранни 3.67 фоиздан ортиқ бойитмасликка рози бўлди

Воситачилар олтилиги билан музокаралар асносида Эрон 15 йил давомида уранни 3.67 фоиздан ортиқ бойитмасликка рози бўлди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Бойитиш бўйича ишлар ва тадқиқотлар Натанздаги объектда олиб борилади. Фордо объектидаги ишлар эса тўхтатилади, ядровий материал ҳам сақланмайди.
Кам бойитилган уран захиралари Эронда 15 йил ичида 300 кг дан ошмаслиги керак.
Илгарироқ Эрон ва воситачилар олтилиги ядровий дастури бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Top