15:35 / 14.07.2015
2539

Япония Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

2015 йилнигн 13 июль куни Ўзбекистон ТИВда Япония ташқи ишлар вазири парламентар ўринбосари Кэнтаро Соноура билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар якунларига кўра япониялик меҳмон “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюсида Япония Ўзбекистон билан алоқаларни кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлаб ўтди.

“Айни пайтда Япония ва Ўзбекистон ўртасида сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатдор алоқалар ўрнатилган, – таъкидлади Соноура. – Суҳбат асносида биз ўзаро ҳамкорликнинг кейинги истиқболларини муҳокама қилдик”.

Япония ва Ўзбекистон нафақат икки томонлама, балки минтақавий, минтақалараро ва халқаро даражада ҳам алоқаларни йўлга қўйган. Хусусан, “Марказий Осиё+Япония” диалоги форматида, БМТ доирасида ҳамкорлик ривожланиб бормоқда.

“Япония ҳамкорликни янада кенгайтириб боришга тайёр, биринчи навбатда, савдо ва иқтисодий йўналишди. Бундан ташқари, мамлакатимиз бундан кейин ҳам Ўзбекистонга “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида қўшма лойиҳаларни реализация қилишда амалий ёрдам кўрсатишда давом этади”, – деди япониялик сиёсатчи.

Top