Тошкентнинг Бектемир туманида уч номаълум шахс ёлғиз аёлнинг уйига бостириб кириб, унинг 80 минг сўм пулини ва Nokia телефонини олиб кетди. Шунингдек, ИИВ матбуот хизматининг маълумот беришича, улар уй ҳужжатларини ҳам олиб кетган.
Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган оператив тадбир натижасида жиноятчилар қўлга олинди. Аниқланишича, улар 22 ёшли хатирчилик йигит ҳамда Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи 21 ва 19 ёшли қизлар экан.