Ўзбекистон | 15:42 / 15.07.2015
5567
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг айрим туманларида ҳаво 46 даража исийди

Ўзгидрометнинг хабар беришича, мамлакатнинг барча қисмларида ҳаво ҳарорати тунда 27-32, кундузи 39-44 даражани ташкил қилади. 18-19 июль кунлари Ўзбекистоннинг айрим туманларида ҳаво ҳарорати 46 даража иссиқ бўлади.
Фарғона водийсида ҳаво бироз салқинроқ бўлиб, тунда 22-27, кундузи 37-42 даражани ташкил қилади.