15:32 / 15.07.2015
3034

Қозоғистонга педофилларни киритмаслик таклиф қилинди

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик жиноятини содир этган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларнинг Қозоғистон ҳудудига киришини тақиқлаш таклиф қилинди. Ташаббус бош прокурор ўринбосари Андрей Кравченко томонидан айтиб ўтилди.
“Икки ҳафта муқаддам давлат раҳбарининг топшириғига кўра бош прокуратурада ҳуқуқ-тартибот органлари мувофиқлаштириш кенгашини ўтказдик, унда бу масалага доир барча нарса муҳокама қилинди”, – унинг сўзларини келтиради Қозоғистон телеграф агентлиги.
“Биринчидан, биз вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан жазони қаттиқлаштириш таклиф қилинмоқда, – сўзида давом этди Кравченко. – Иккинчидан, бундай жиноятни содир этганлар жазо муддатини ўтаб бўлгандан кейин ҳам уларни қатъий назорат қилиб бориш зарур. Учинчидан, вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик жиноятини содир этган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги йўқ шахсларнинг мамлакатга келишини тақиқлаш, шунингдек, интернет муҳитининг бундай турдаги ахборотдан ҳолилигини таъминлаш зарур”.

Top