Бухоро вилоятининг Жондор туманида кўча безорилиги билан боғлиқ жиноят фош қилинди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Айтилишича Хонали ва Миржалол исмли ёш йигитлар кўчада айланиб юриб, бир қизнинг бўйнидаги тилла занжирни сезиб қолган. Улар занжирни юлиб олиб, қочиб кетишган. Қиз дарҳол милицияга мурожаат қилган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида қонунбузарлар тезда қўлга олинган.