Жаҳон | 10:52 / 16.07.2015
1695
1 дақиқада ўқилади

Бразилияда тошқин ва торнадодан 40 минг киши азият чекди

Бразилия жанубида авж олган ёғингарчилик натижасида келиб чиққан тошқин ва торнадо оқибатида 40 минг киши жабрланди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Совуқ шамол айрим ҳудудларда бўрон ва торнадони келтириб чиқарди. Парана штатидаги Франсиску-Белтран шаҳрида қуюн 11та уйнинг бутунлай вайрон бўлишига олиб келди.
Етказилган зарар 5 млн реалдан (1.6 млн доллар) ошиқдир. Офат бир кишини ҳаётдан олиб кетди, 19 киши жароҳат олди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш