17:13 / 16.07.2015
3540

Ўттиз ёшли қиз ўйинчоқларини деб турмушидан воз кечди

Нью-Йоркда яшовчи Эйприл Брукер исмли қизнинг ўзининг 16та ўйинчоқини ўз фарзандлари деб ҳисоблаган ва йигитидан тўйдан сўнг улар учун алоҳида хона ажратишини сўраган. Эри «ё мени, ё қўғирчоқларингни танла!» деганида қиз ҳеч иккиланмай қаллиғи билан муносабатларига нуқта қўйган, деб ёзмоқда «Оила даврасида» газетаси.

Шунингдек, ҳозир йигирма икки ёшни қаршилаётган Викториа Андревс исмли қизнинг юздан зиёд қўғирчоқ-фарзанди бор. У ўн олти ёшидаёқ фарзандларининг сони эллик бир нафарга етган. Қизиғи шундаки, у чақалоқ қиёфасидаги қўғирчоқларни ўзига «фарзанд» қилиб олган. Унинг асосий вақти «болалари»га қараш билан ўтади.

«Ҳар куни уларга эртак, шеър, қўшиқлар айтиб бераман. Улар билан бирга ўйнайман. Уларни бир зум кўрмасам, соғиниб қоламан», - дейди Викториа.

Top