11:15 / 16.07.2015
9480

Самарқанд вилоятида болалар меҳнатидан ноқонуний фойдаланиш фактлари қайд қилинди

Бир қатор семинар муҳокамаларидан сўнг пахта кампанияси чоғида 18га тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш қатъият тақиқланганига қарамай, бундай ҳолатлар ҳалигача қайд қилинмоқда. Бу ҳақда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Самарқанд вилоят бошқармаси давлат ҳуқуқий инспекцияси бошлиғи Лазиз Қаршиев баёнот берди.
“Афсуски, тунги клубларда, кафе ва ресторанларда ишлаётган ўсмирларни кўп кўришимиз мумкин. Ўтган йили болалар меҳнатидан фойдаланишга доир 17 факт қайд қилинди. Уларнинг иш берувчилар умумий миқдорда 12.693 млн сўм жаримага тортилди. Жорий йилда ҳозирча бундай ҳолатлардан биттаси қайд қилинди”, – дейди инспекция бошлиғи.
Шунингдек, Қаршиевнинг сўзларига қараганда, бошқарма бошқа йўналишларда ҳам иш олиб бормоқда.
“Вилоят бошқармасига ноқонуний ишдан бўшатишлар ҳақидаги аризалар келиб тушмоқда. 2014 йили 89та шундай ариза келиб тушган бўлиб, улардан 63таси ижобий ҳал қилинди. Жорий йилнинг биринчи ярмида 37та ҳолат қайд этилди. Улардан 23тасида ходимлар асоссиз ишдан бўшатилгани аниқланди”, – унинг сўзларини келтиради “Самаркандский вестник” нашри.

Top