Спорт | 09:57 / 16.07.2015
2269
1 дақиқада ўқилади

"Сандерленд" Ленснинг тақдимотини ўтказди

Киевнинг "Динамо" жамоасида 2 мавсум давомида тўп сурган голландиялик ярим ҳимоячи Жермейн Ленс Англиянинг "Сандерленд" жамоасининг янги аъзоси сифатида таништирилди.

Голландиялик мутахассис Дик Адвокат бошқарувидаги "Сандерленд" ушбу 27 ёшли футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Трансфернинг аниқ қиймати маълум қилинмаган. Баъзи ОАВларда Ленс 12,5 млн евро эвазига трансфер қилингани айтилган.
Маълумот учун, Ленс "Динамо" сафида ўтказилган 49 ўйинда 10та гол урган.