09:42 / 16.07.2015
1713

"Саутгемптон" Класининг трансферини эълон қилди

"Саутгемтон" жамоаси Голландия эредивизиясидан Йорди Класини трансфер қилгани расман маълум бўлди.

"Фейеноорд" жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси бўлган ушбу футболчининг тақдимотида у билан 5 йиллик шартнома имзолангани эълон қилинди.

Бироз олдинроқ, Куман бош мураббий ҳисобланадиган "Саутгемптон" раҳбарияти "Фейеноорд"нинг 24 ёшли сардорини харид қилиш учун 13,5 млн евро сарфлагани хабар қилинганди.

Маълумот учун, Йорди Класи "Фейеноорд" сафида ўтказилган 2 мавсумда 3та гол урган ҳамда 13та голли пас узатган.

Top