16:10 / 17.07.2015
2490

Афғонистондаги портлаш оқибатида 4 полициячи ҳалок бўлди

Афғонистон ғарбида содир бўлган портлаш оқибатида 4 нафар полициячи ҳалок бўлди, яна 3 нафари яраланди. Бу ҳақда ToloNews агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, полиция автомобили Ҳирот вилоятида минадан ҳавога учган.
Апрель ойининг охирида Толибон ҳаракати баҳорги ҳужум ҳаракатини бошлашини эълон қилган эди. Ҳужум асосан афғонистонлик ва хорижий хавфсизлик кучларига қарши каратилган.

Top