Жаҳон | 07:48 / 17.07.2015
2502
1 дақиқада ўқилади

Жон Керри Украинада фалокатга учраган Boeing самолёти айирмачилар назорат қиладиган ҳудуддан уриб туширилганини айтди

АҚШ Давлат котиби Жон Керри АҚШнинг расмий позициясига кўра, Украинада фалокатга учраган Малайзия ҳаво йўлларига қарашли самолёт Донбасс айирмачилари назоратида бўлган ҳудуддан уриб туширилганини айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Биз МН-17 самолёти айирмачилар назоратида бўлган ҳудуддан “ер-ҳаво” ракетаси билан уриб туширилган деб ҳисоблаймиз”, деб айтди Керри.

Аввалроқ АҚШнинг Москвадаги элчиси Жон Теффт АҚШга самолётнинг қулаши айбдори маълум эканлигини айтиб ўтган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш