19:22 / 17.07.2015
3972

Порошенко банки активлари бир йил ичида 3,7 баробарга ошди

Украина президенти Пётр Порошенко “Прайм эссетс кэпитал” жамғармаси орқали 50,08 фоиз акциясига, тўғридан-тўғри 9,92 фоиз акциясига эгалик қиладиган Халқаро инвестицион банкнинг активлари бир йил ичида 3,7 баробарга ошди. Бу ҳақда банк ҳисоботида маълум қиинмоқда.

Банкнинг расмий сайтидаги ҳужжатларга кўра, 2014 йилнинг 2-чораги натижаларига кўра банк активлари 478,5 млн гривнани (жорий курс бўйича 21,6 млн долларни), 2015 йилнинг 2-чораги натижаларига кўра эса 1,7 млрд гривнани (80,6 млн долларни) ташқил қилган. Активларнинг доллар эквивалентида деярли 4 баробарга ошиши курсдаги фарқ ва Украина ввалютасининг қадрсизланиши билан шартланган.

2014 йил натижаларига кўра банкнинг активлари 1,12 млрд гривнани (50,5 млн доллларни) ташкил этган.

Банк 2008 йилда ташкил этилган. Порошенкодан ташқари банкнинг 10 фоиз улушига эгалик қилувчи Игорь Коненко банкнинг яна битта миноритар акционери ҳисобланади.

Top