07:19 / 17.07.2015
3274

Қирғизистонда террорчиларни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказилди

Бишкекда Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан қуролли қаршилик кўрсатган халқаро террорчилик ташкилоти жангариларини йўқ қилиш бўйича аксилтеррорчилик операцияси ниҳоясига етди.

Махсус операция натижаларига кўра, қўлга олиш пайтида ўқотар қурол ишлатган ҳолда қаршилик кўрсатган 4 нафар жангари йўқ қилинди.

Операция давомида Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг 4 нафар ходими турли даражадаги жароҳатлар олдилар. Улар Бишкекдаги шифохоналарга етказилганлар.

Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва жабрланганлар қайд этилмаган.

Top