10:22 / 18.07.2015
1939

Амур вилоятида ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди

Россиянинг Амур вилоятида ўрмон ёнғинлари туфайли фавқулодда ҳолат жорий қилинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти сайти орқали маълум қилинди.
“Фавқулодда ҳолат Амурбўйи минтақасида жойлашган барча кучлар ва воситаларни жалб қилиш, ёнғинларни ўчириш ва аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинмоқда”, – деди маҳаллий фавқулодда хизмат раҳбари Алексей Венглинский.
Ҳавонинг исиб кетиши туфайли вилоятда кўплаб ўрмон ёнғинлари келиб чиқди. Айниқса Зейск, Магаданчина, Тиндина, Сковородинск туманларида мураккаб вазият ҳукм сурмоқда.

Top