Спорт | 00:00 / 18.07.2015
3069
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова Бангкокдаги мусобақанинг финалига чиқди

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигина Абдураимова Халқаро теннис федерацияси мусобақалари сериясининг Бангкокда (Таиланд) бўлиб ўтаётган мусобақаси финалига чиқди. Абдураимова яримфиналда хитойлик Каи-Лин Жангни 6:2, 3:6, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

18 июлда бўлиб ўтадиган финал баҳсида Абдураимова япониялик теннисчи Мию Като билан мусобақанинг бош соврини учун беллашади.