Жамият | 15:56 / 18.07.2015
3341
1 дақиқада ўқилади

Россиялик эркак почта бўлимида ўзига ўт қўйиб юборди

Россиянинг Калуга шаҳрида номаълум эркак киши почта бўлимида ўзига ўт қўйиб юборди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари берган маълумотларга таянган ҳолда LifeNews нашри хабар бермоқда.
Воқеа кичик маҳаллий бўлимлардан бирида содир бўлди. Айтилишича, у ўз устидан ёқилғи қуйиб, сўнг гугурт чаққан.
Эркак танасининг катта қисми куйиб, у маҳаллий шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.