Санкт-Петербургда Уткина заводи туманида иссиқ афсальт ортилган юк машинаси сув билан тўлган йўлдаги катта чуқурга тушиб кетди, деб хабар бермоқдалар воқеа гувоҳлари “ВКонтакте” ижтимоий тармоғидаги “ДТП и ЧП | Санкт-Петербург” гуруҳида.
Юк машинаси чуқурда деярли тик ҳолатда туриб қолган. Машинадаги асфальт совуқ сувга тушиши билан буғланишни бошлаган.
Воқеа сабаби ўрганилмоқда.