10:59 / 18.07.2015
2055

Туркманистон делегацияси Токиода музокаралар ўтказди

15-17 июль кунлари Туркманистон делегацияси Япония пойтахти Токиода бўлди.
Сафар чоғида иқтисодий ва инвестицион-технологик ҳамкорлик, табиий газни юқори технологик қайта ишлаш соҳасидаги қўшма лойиҳалар реализацияси, жаҳон бозорларига рақобатбардош маҳсулотлар чиқариш, илмий-техник инновацияларни жорий қилиш, менежмент ва маркетингнинг охирги методларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳамда йирик корхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Туркманистон матбуотида ёзилишича, уларда Япония капиталининг Туркманистон иқтисодиётидаги иштироки масалалари кўриб чиқилди.

Top