Жаҳон | 15:20 / 19.07.2015
3091
1 дақиқада ўқилади

Лондонда икки қаватли автобус кўприкка урилди

Лондон жанубида икки қаватли автобус паст кўприк остидан ўтишга ҳаракат қилди, аммо бунинг оқибатида унинг томи кўчиб тушди. 7 нафар йўловчи жароҳатланди.
Sky News телеканалининг маълум қилишича, кўприкда бундай автобуслар остидан ўтиши тақиқланиши ҳақидаги белги бўлган, аммо ҳайдовчи эътибор қилмаган.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам етиб келди. Жароҳатланганлардан 4 нафари шифохонага етказилди.