12:46 / 19.07.2015
2816

Новосибирскда банкомат ўғриси портлашдан қўрқиб қочиб кетди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида номаълум шахс банкоматни портлатиб юборди, аммо портлашдан қўрқиб, ҳеч нарса олмай қочиб кетди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа шанба куни маҳаллий вақт билан соат 2:00да содир бўлган. Эркак йирик банклардан бирининг биносига кириб, банкоматни портлатган. Аммо у пулларни олмай қочиб кетган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, у портлаш овозидан қўрқиб кетган.
Портлаш зарби яна иккита банкоматни зарарлантирган, деразаларни ва яқин орадаги уч машинанинг ойналарини уриб туширган.

Top