11:46 / 19.07.2015
7269

Покистон нашри Ўзбекистон нефть саноати тарихини ҳикоя қилиб берди

Покистоннинг Election Times ҳафталик нашрида “Ўзбекистон Республикаси нефть-газ саноати” номли мақола чоп этилди. Унда мамлакатда ушбу соҳанинг қисқача тарихи ҳамда бугунги аҳволи ҳақида фикр юритилди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жумладан, Ўзбекистонда нефть қазиб олиш 1885 йили Фарғона водийсидаги Чимён қишлоғида бошлагангани баёно қилинди. 1906 йили эса биринчи нефть ҳайдаш заводи қурилган эди. Завод ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулотлар керосин ва ёқилғи мазути эди. Маҳсулот карвонлар орқали Афғонистон ва Хитойга экспорт қилинар эди.
1953 йили Қизилқум чўлидаги Сеталантепа деган жойда, 1962 йили эса Газлида трансқитъавий газ қувурлари ётқизилди.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда халқаро миқёсдаги лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан мақола муаллифи Сургил конини эслаб ўтди. Унинг айтишича, Устюрт газ-кимё мажмуаси дунёдаги энг йирик нефть-газ муасассаларидан бири ҳисобланади. Унинг умумий қиймати 3.9 млрд долларни ташкил қилади.

Top