13:01 / 19.07.2015
2171

Россиянинг Омск вилоятида 60 минг киши чироқсиз қолиб кетди

Россиянинг Омск вилоятида 113 аҳолижой чироқсиз қолиб кетди. Уларнинг умумий аҳолиси 60 минг кишини ташкил қилади. Бу ҳақда Сибир минтақавий фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
19 июль куни маҳаллий вақт билан соат 6:40да вилоятнинг Знаменск ва Тарск туманларида чироқ ўчиб қолганлиги ҳақида хабар етиб келган. Авария жами 113 аҳолижойни қамраб олган.
“Уларда 16 141 уй, 61 077 киши, 92 ижтимоий объект бор эди”, – дейилади хабарномада.
Аварияни бартараф қилиш ва электр таъминотини тиклаш борасида иш олиб борилмоқда.

Top