15:38 / 19.07.2015
5327

Тожикистонда сел тоғолди ҳудудларидаги ўнлаб уйларни вайрон қилди

Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Ғунд дарёсининг ирмоқларидан чиқиб кетиши натижасида 56та уй вайрон бўлди. Бундан ташқари, Интерфакс агентлигининг хабар беришича, сел 6та дўкон, электр тармоғи ва мактаб биноларини вайрон қилди.
4.5 км автомобиль йўлларига зарар етказилган, шундан 2.5 км Хитойга элтувчи халқаро трасса участкаси эди.
Сув оқими янада кучайиши хавфи бор, шу туфайли сунъий сув омбори яратиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Қутқарувчилар аҳолини эвакуация қилмоқда, бу ишларга 3та вертолёт жалб қилинган.
Сел оқибатида 2та ГЭС фаолияти тўхтаган, бунинг натижасида бир қанча туманлар чироқсиз қолган.

Top