Спорт | 22:44 / 19.07.2015
6426
1 дақиқада ўқилади

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти: шахматнинг 2018 йилги Олимпия ўйинлари дастурига киритилиши ҳақида қарор қабул қилинмади

Жанубий Кореянинг Пхенчхан шаҳрида шахматнинг 2018 йилги Қишки Олимпия ўйинлари дастурига спорт тури сифатида киритилиши ҳақида якуний қарор қабул қилинмади. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Биз Халқаро шахмат федерацияси президенти (FIDE) билан доимо алоқада бўлиб турибмиз. Айни пайтда бу масала муҳокама қилинмоқда. Бироқ ҳозирда шахмат бўйича якуний қарор қабул қилинмади”, деб айтди Бах.

“Авваламбор, қишки Олимпия ўйинлари муз ва қор билан бғолиқ бўлган спорт турлари учун мўлжалланган”, деб айтди Бах.

Аввалроқ FIDE президенти Кирсан Илюмжинов Олимпия ўйинларида кўргазмали спорт тури сифатида шахматнинг тез шахматлар ва блиц тури тақдим қилинишини эълон қилган эди.