Спорт | 12:17 / 20.07.2015
2028
1 дақиқада ўқилади

Иньеста: "Барселона"да янги мавсумда Хавининг ўрни билинади

"Барселона" жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста янги мавсум арафасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

У ўзинниг собиқ жамоадоши, кейинги мавсумда Қатарнинг "Аль-Садд" жамоасида ўйнайдиган Хави Эрнандеснинг ўрнини босадиган футболчи "Барселона"да топилмаслиги ҳақида гапириб ўтган.

"Биз Хавини соғинамиз. У ўзини севишга мажбур этадиган ўйинларни намойиш этганди", дейди Иньеста.

Шу билан биргаликда, у жамоага қайтадан сайланган президент Хосеп Бартомеуга омад тилаб, унинг "Барселона" билан ўтган мавсумда қўлга киритган ютуқлари такрорланишига умид билдирган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш